Ўқитиладиган фанлар

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

Солиқлар ва солиққа тортиш

Солиқлар ва солиққа тортиш фанини ўқитишнинг мақсади – келгусида юқори малакали бухгалтер-иқтисодчи ходимлар бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида солиқлар солиққа тортиш усулларини, иқтисодиётни бошкариш ва солиқ юкини пасайтириш йўлларини, солиқларни ҳисоблашни ва бюджетга ўтказишни ўрганиш ва кўникма ҳосил қилиш.

Молиявий ҳисоб

Молиявий ҳисоб фани ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди: пул маблағларини ҳисобга олиш; корхона товар-моддий захираларини ҳисобгп олиш; молиявий ҳисобот ва уни тақдим этилиш тартиби.

Молиявий менежмент

Фаннинг асосий вазифаси корхона ва ташкилотларнинг фаолият соҳасини ва мақсадини аниқлаш, бу мақсадларга эришишга қаратилган молиявий стратегик ва тактик режаларни ишлаб чиқиш, ҳамда уни амалга ошириш, рақобатбардошлигини ошириш, фаолият натижаларига баҳо бериш йўлларини бўлажак мутахассисларга тушунтиришдан иборат.

Пул кредит ва банклар

Пул кредит ва банк фанининг мақсади – пул муомаласини ташкил топишини, пул ислоҳатларини ўтказилиши, пул тизимини такомиллаштирилиши, миллий валютани барқарорлигини таъминлаш швртлари, бозор иқтисодиёти шароитида кредитни ривожлантириш қонуниятлари, банкларнинг вужудга келиши ва уларнинг ривожланиш босқичлари, Ўзбекистонда банк тизимини шаклланиши ва барқарорлигини таъминлашни ўргатишдан иборатдир.

Суғурта иши

Фанининг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун суғуртанинг шаклланиш тарихини, суғуртани гурухлаш, республикадаги давлат ва хусусий суғурта компанияларини бошқаришни, суғурта бозорини бугунги ҳолатини, суғурта муассасаларининг молиявий асосларини ҳамда Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантириш тўғрисида билим беришдан иборат.

Молиявий ҳисобот

Молиявий ҳисобот фани ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди: корхона асосий воситаларини ҳисобга олиш; молиявий ҳисобот ва уни тақдим этилиш тартиби.

Молия бозори

Фанни ўқитишдан мақсад –талабаларда молия бозори бўйича зарурий билим, амалий кўникма ва малака шакллантириш.

Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг ҳусусиятлари

Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг ҳусусиятлари фанини ўқитишнинг мақсади – келгусида юқори малакали бухгалтерлар бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида замонавий бухгалтерия ҳисобини юритиш, хўжалик жараёнларини ҳисобга олиш, хўжалик муомилаларини хужжатларда акс эттириш ва хисоботларни тақдим этиш тартиби тўғрисида кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.

Сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби

Фаннинг вазифаси талабларга сув хўжалиги ташкилотларининг хусусиятидан келиб чиқиб, бюджет муассасаси бўлган сув хўжалиги эксплуатацион ташкилотлари ва қисман нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланган сувдан фойдаланувчилар уюшмаларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартиби, ҳамда сув хўжалигида бухгалтерия ҳисобини миллий ва халқаро андозалари асосида юритишни ўргатишдан иборат.

Иқтисодий таҳлил ва аудит

Бу фанни ўқитилишидан мақсад бўлғуси иш жойларда турли хил ахборот манбаларидан фойдаланиб корхоналарда бўлаётган ўзгаришларни ўз вақтида тушуниш бошқарувни тўғри қарорларни қабул қилиш ва аудитни тўғри ўтказишдан иборатдир.

Молия

Молия ва солиқлар фанининг мақсади – талабаларда молия, пул-кредит, банк муносабатларини, солиқларнинг турлари бўйича йўналишларига мос билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.

Статистика

Статистика фанининг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида статистик маълумотларни йиғиш, жамлаш, таҳлил қилиш, уларнинг аниқлигига ишонч ҳосил қилиш тўғрисида кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.

Бухгалтерия ҳисоби назарияси

Бухгалтерия ҳисоби назарияси фанининг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда бухгалтерия ҳисобини назарий жихатидан ўрганиш, корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш шакллари, харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини, корхоналарнинг молиявий натижаларини ҳисобга олишни яхшилашда халқаро андозалар тўғрисида кўникма ҳосил қилишдан иборат.

Иқтисодий таҳлил назарияси

Фанни ўқитишнинг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти тахлил ва аудит хақида билимга эга бўлишлигини талаб этади.

Иқтисодий таҳлили

Бу фанни ўқитилишидан мақсад бўлғуси иш жойларида турли хил ахборот манбаларидан фойдаланиб корхоналарда бўлаётган ўзгаришларни ўз вақтида тушуниш ва бошқарувни тўғри қарорларни қабул қилишдан иборат.

Молия

Фаннинг асосий мақсади корхоналар фаолиятини молиялаштириш тизимининг назарий ва амалий асослари бўйича билим кўникмаларни хосил қилиш имкониятларини яратади.

Бухгалтерия ҳисоби

Фанни ўқитишнинг мақсади талабаларга корхоналарда бухгалтерия хисоби назарияси бўйича назарий билимларни хосил қилиш ва уларни амалиётга қўллашга ўргатишдан иборат.

Аудит

“Аудит асослари” фанини ўқитишнинг мақсади – келажакда юқори малакали бухгалтер ва аудитор ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида аудитнинг назарий ва илмий жиҳатдан ўрганиш, аудит хизматларидан корхоналарнинг самарали фойдаланиши, аудитнинг ўзига хос хусусиятлари ва мезонлари тўғрисида кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.

Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари

Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари фанининг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш, хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини, корхоналарнинг молиявий натижаларини ҳисобг олишни яхшилашда халқаро андозалар тўғрисида кўникма ҳосил қилишдан иборат.

Бошқарув ҳисоби

Бошқарув ҳисоби фанининг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш, корхона харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини, корхоналарнинг молиявий натижаларини ҳисобга олишни яхшилашда халқаро андозалар тўғрисида кўникма ҳосил қилишдан иборат.

Бухгалтерия ҳисоби ахборот тизимлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан маъқулланган 1С ва 1UZ дастурини чуқурроқ ўргқниши муҳим ахамиятга эгадир. Ушбу фан талабаларга “Бухгалтерга электрон мадад” дастурининг хусусиятларини ҳам ўрганиш имконини беради.

Инвестиция

Фанни ўқитишнинг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи ходимлари бўлиб етишадиган талабалар учун бозор иқтисодиёти шароитида инвестициялар фаоллигини ошириш ва уларни молиялаштириш манбалари, самарадорлигини баҳолаш усулларини, инвестиция рискларини бошқариш ва пасайтириш йўллари, инвестицияларни халқаро молия муассасалари кредит линиялари ҳисобига молиялаштириш хусусиятлари ва мезонлари тўғрисида кўникмалар ҳосил қилишдан иборат.